Фаришта синглим
(ҳаётий ҳикоя)
Кўпинча ишдан ярим кечада, ҳамма ширин уйқуга кетганда келаман уйга. Шу сабабли эрталаб ҳаммадан кейин уйғонаман ва ҳаммадан кейин нонушта қиламан. Уйқудан туриб кўчага чиқсам синглим ҳовлидаги супада мени уйғонишимни кутиб ўтирган бўлади. Мени кўриши билан ўрнидан туриб ошхона тарафга кетади. Ювиниб дастурхон қаршисига келгунимча нонуштам тайёр туради ҳар сафар. Ёлғиз овқатланишимни ҳоҳламасдан нонушта қилиб бўлгунимча ҳеч нарса емаса ҳам мен билан бирга ўтиради. Меҳрим жўшиб кетади ҳар сафар. Овқатланиб бўлишим билан дастурхонни йиғиштиришга тушади.
-Ўзим йиғиштираман- дейишимга қарамай бир зумда супадаги стол усти саранжомланади.
-Мусичага ўхшайсан-а...?- дея ўйлайман ҳаёлан.
Ишга кетаётиб эса "Пул керакми, Гавхар?" деб сўрасам:
-Йўқ, берган пулларингиз йиғилиб ётибди, пулим бор.
-Ёқтирган нарсаларинга ишлат дедимку, ишлатавермайсанми?
-Сиз ярим кечагача қийналиб топган пулгизни бир неча минутда ишлатиб юборишга кўзим қиймайди, -деб жавоб беради.
-Ҳа майли, ман кетдим.
-Яхши бориб келинг...
Ҳар куни шу сўзлар билан ишга кузатиб қўяди мени...
Беш ўғил ичида ягона қиз бўлгани учун дадам Гавҳарой деб исм қўйган. Кўчага чиқарканман беихтиёр ҳаёлим бир йил аввалги хотиралар сари кетади...
-Ойи, нимагадир шу кунларда бошим қаттиқ оғрияпти,- деди синглим бир куни кечки овқатдан кейин.
-Нимага оғрийди, қуёшда кўп юрмадингми?
-Йўқ, чиқмаяпман офтобга
-Ҳа майли, эртага докторга бориб келамиз...
Эртасига ишдан келсам онамлар ухламай ўтирган экан.
-Ассалому алейкум, нега ухламай ўтирибсиз?
-Ваалейкум ассалом... Уйқим келмади. Тушкун ҳолатда эдилар.
-Нима бўлди, докторга бордингизми?
-Ҳа, бордик...
-Хўш, нима дейишди?
-Жиддийроқ қаратинглар деб шаҳар поликлиникасига қоғоз ёзиб беришди. Эртага ўша ёққа борамиз, шунга юрагим ғаш бўлиб ўтирибман. Кириб ухлай қол, чарчагансан...
Юрагимга қўркув ўрмалади. Анча вақтгача ухлолмай ётдим. Эртасига онам барвақт уйғотдилар:
-Турақол, бугун ҳамма қатори овқатлан, Гавҳар билан шифохонага кетаяпмиз...
Ўша куни ишхонада қўлим ишга бормади. Кун бўйи "Ишқилиб яхши хабар билан келишсинда..." деб юрдим. Кечқурун ҳар доимгидек алламаҳалда уйга келсам, ҳамма уйғоқ! Бувимлар хам келган. "Эй, Худо!" дея кўришдим ҳамма билан.
-Тинчликми, доктор нима деди? -биринчи берган саволим шу бўлди. Эътибор берсам онамнинг кўзлари ёшланган. Йўқ! Ҳаммани кўзида ёш кўринди. Қўрқиб кетдим:
-Нима бўлди ойи?! Ойим тутила-тутила:
-Синглингни бошида ўсимта бор экан...-дедилар.
Синглимни хонаси томон шайландим.
-Кирма! Ухлаяпти. Хали ўзига билдирмадим, - деб тўхтатдилар.
Кўзимдан ёш қуйилиб келарди...
-Ўзингни бос болам, ҳаммаси яхши бўлади, ҳаммаси қодир Аллоҳдан, -дея қалтироқ товушда юпанч бердилар бувижоним. Тилим сўзга келмасди. Оёқларим кўчага бошлади. Ҳоли жойга бориб алам билан йиғладим:
-Қайси гуноҳлари учун? Ёлғиз синглимни қайси гуноҳлари учун бу дардни бердинг, эй Худо? Қанча синовинг бўлса мени синамайсанми? Синглим ҳали ғунчаку! Ўн еттига қадам қўйдику Худойим! Илтимос ундай қилма... Ҳали умримда бунчалик йиғламагандим йигит бошим билан. Уйга қайтсам укаларим ухлаб қолган. Дадам, онам ва бувижоним эса ҳалиям уйғоқ. -Эртагаёқ Гавҳарни шифохонага ётқизишни ҳаракатини қиламиз, -дедилар онам. Ўша кундан бошлаб мен ташқи дунёдан узилиб қолдим гўёки. Ишхонадагилар ҳайрон, ҳазилкаш, қитмир Файзуллоҳ қандайдир бир кун ичида ғойиб бўлганди. Бу орада синглимни шифохонага ётқиздик. Уни операция қилишадиган бўлишди! Даҳшат эди бу!
Эндигина ўн еттига қадам қўйган қизалоқни бошига тиғ теккизишади! Бунчалар бешафқатсан ҳаёт?! Операцияга қадар муолажа олиши керак эди. Бир кун ишдан қолиб синглимни кўргани бордим...
Касалхонани ҳайбатидан одамни танаси жимирлар эди. ТТЗдаги Нейрохирургия маркази. Қўнғироқ қилиб келганимни айтдим синглимга.
-Ҳозир чиқаман,- деди. Юрак уришим тезлашди. "Қаерларга келиб қолдинг, Фариштам" дея ҳаёлимдан ўтказдим. Касалхона эшигидан синглим кўринди. Ичимдан нимадир тошиб келарди. Ёнимга келиб менга кулиб салом берди. Ўзимни тутиб туролмадим... (давоми бор)
Azeri seksi hekayeler, Seks hekayeleri, Seks Hekaye, Erotik Hekayeler, Yeni Hekayeler Ehtirasli hekayeler, azeri seks, azeri sex, seks yukle, sex yukle, porno yukle, azeri porno